Ру En O'z
25 Июль 2021 1529

Улуғбек Рашитов 3 карра жаҳон чемпионини мағлуб этди!

Ёш таэквондочимиз Улуғбек Рашитов бироз аввал Токио-2020 Олимпиадасидаги иккинчи жангини ўтказди. Чорак финал учун беллашувда ҳамюртимиз кореялик Ли Дэ Хунга қарши даянга чиқди.

Дастлабки раундда имкониятни бой берган Рашитов 2 ва 3-раундларда устунлик қилди. Асосий вақт 19:19 ҳисобида якунланди. Баҳс тақидирини ҳал қилган “Олтин зарба”да вакилимиз 2 очко қўлга киритиб, чорак финалга йўл олди.

Ҳамюртимизга Олимпиада медали йўлида бундан ҳам чиройли ғалабаларни тилаб қоламиз!

Text to speech