27 Июнь 2025 786

Ёш эркин курашчиларимиз Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди

Вьетнамда спорт курашлари бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида У17 ёш тоифасида эркин кураш бўйича беллашувлар ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди. Батафсил:

 Кумуш медаль:

-51 кг: Улуғбек Рашидов
-55 кг: Абдумалик Жалолиддинов

 Бронза медаль:

-45 кг: Миржалол Мукаммилов
-48 кг: Шаҳобиддин Нурманов
-60 кг: Фахриддин Насриддинов

Мусобақа давомида 1 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритган У17 ёш тоифасидаги эркин курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашди.

Ушбу ёш тоифасидаги спортчиларимиз эса барча йўналишларда жами 5 та олтин, 7 та кумуш ва 12 та бронза медалларини жамғаришди.

Text to speech