27 Июнь 2025 626

Касб байрамингиз муборак бўлсин, ҳурматли ОАВ ходимлари!

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Сизларни бугунги касб байрамингиз — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан самимий табриклайди!

Сизлар спорт соҳасида юз бераётган муҳим воқеа ва янгиликларни кенг жамоатчиликка тезкор, холис ва профессионал етказиб, спортчиларимиз ютуқларини ёритишда, Олимпизмнинг эзгу ва пок ғояларини тарғиб қилишда беқиёс ҳисса қўшмоқдасиз.

Барчангизга келгусида ҳам миллий спортимиз ютуқларини халқимизга етказишда улкан куч-ғайрат ва шижоат тилаб қоламиз!

Text to speech