25 Июнь 2025 1198

Ёш юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионати умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Вьетнамда спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда. Ортда қолган юнон-рум ва қизлар кураши бўйича бир қатор вазн тоифаларида ғолиблар аниқланди. Унда ҳамюртларимиз 3 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларига эга чиқишди.

 Олтин медаль:
-71 кг: Беҳрузбек Валиев
-80 кг: Абдулазиз Холмирзаев
-40 кг: Шоҳиста Шоназарова

 Кумуш медаль:
-46 кг: Машҳура Абдумусаева

 Бронза медаль:
-65 кг: Ҳусан Ғиёсиддинов

Аҳамиятлиси, мусобақада 3 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғарган «классик» курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.

Text to speech