24 Июнь 2025 997

Расмийлар «Дукент»да йиғин ўтказаётган пара спортчиларнинг шароитларини ўрганишди

Спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси раҳбариятининг Ангрен шаҳрига амалга оширган ишчи ташрифи давомида маҳаллий спорт инфратузилмаси, жумладан, «Дукент» спорт базасидаги шарт-шароитлар ўрганилди.

Мазкур база бугунги кунда пара спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаларининг марказий тайёргарлик нуқтасига айланган. Ҳозирда бу ерда 100 нафарга яқин спортчи ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда.

Ташриф давомида расмийлар спортчиларнинг кунлик машғулот жараёни, улар учун яратилган тиббий ва яшаш шарт-шароитлари, ҳамда замонавий инвентарь билан таъминланиш ҳолатини атрофлича ўрганишди. Шунингдек, мураббийлар ва спортчилар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Text to speech