Ру En O'z
25 Июль 2021 1894

Нуриллаев ва Келдиёрова яккалик дастурдаги иштирокларини якунлашди

“Nippon Budokan” аренасида Токио-2020 Олимпиадаси доирасидаги дзюдо беллашувлари бошланди. Ушбу дастурда ҳамюртимиз Сардор Нуриллаев (-66 кг) дастлабки босқичдаги иштирокини ўтказди.

Молдовалик Денис Виеруга қарши кечган баҳс қўшимча дақиқаларгача чўзилди. 12 дақиқа чўзилган курашда вакилимиз жароҳати сабаб мусобақани давом эттира олмайдиган бўлди ва рақиб кейинги босқичга йўл олди.

Афсуски, -52 кг вазн тоифасида татамига чиққан Диёра Келдиёрова ҳам мўғилистонлик Сосорбарам Лхагвасуренга имкониятни бой бериб, медаллар учун курашни эрта тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу дзюдочиларимиз яккалик дастуридан сўнг жамоавий йўналишда ҳам иштирок этишлари мумкин.

Text to speech