24 Июнь 2025 724

Ўсмирларимиз қитъа чемпионатини 7 та медаль билан бошлашди

Вунгтау (Вьетнам) шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида Г17 ёш тоифасидаги беллашувларга навбат берилди. Ушбу ёш тоифасидаги баҳслар ҳам юнон-рум кураши усталарининг чиқиши билан бошланди. Дастлабки кунда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлдилар.

 Олтин кумуш:
-92 кг: Фахрикамол Комилжонов

 Кумуш медаль:
-45 кг: Фарид Каромов
-55 кг: Садриддин Тўлқинбоев

 Бронза медаль:
-48 кг: Бунёд Ҳасанов
-51 кг: Отабек Турсунов
-60 кг: Ҳумоюн Эркинов
-110 кг: Абдуборий Козимжонов

Text to speech