23 Июнь 2025 935

Ёш гимнастикачиларимиз жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритишди

18-22 июнь кунлари Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам шоҳсупага кўтарилишди.

Қизиқарли баҳслар якунида қизларимиз жамоавий йўналишда бронза медалларига эга чиқдилар. Ҳамюртларимиз мусобақа давомида 141.850 очко жамғаришга эришишди.

Бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧ
Жамоавий дастур:
1. Болгария – 147.350
2. АҚШ – 143.200
3. Ўзбекистон – 141.850

Text to speech