20 Июнь 2025
1345
Осиё чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль
Вьетнам мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U17 ва U23 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатида иккинчи кун баҳслари ортда қолди. Унда юнон-рум ва аёллар кураши бўйича бир қатор вазн тоифаларидаги беллашувлар ташкил этилди. Муросасиз баҳслар давомида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлди. Батафсил:
Кумуш медаль:
-63 кг: Ҳусниддин Олимбоев
Бронза медаль:
-55 кг: Жонпўлат Тўлқинбоев
-87 кг: Раҳимжон Узоқов
-50 кг: Муштарий Толипбекова
-59 кг: Лайло Собирова
Аҳамиятлиси, мусобақада 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғарган «классик» курашчиларимиз (U23) умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашди.









