19 Июнь 2025 1128

Ёш курашчиларимиз Осиё чемпионатини 4 та медаль билан бошлашди

Ветнамнинг Вунгтау шаҳрида спорт курашлари бўйича U17 ва U23 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати бошланди. U23 тоифасидаги «классик» курашчиларнинг чиқиши билан старт олган мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.

 Олтин медаль:
-72 кг: Абдулла Алиев
-82 кг: Самандар Бобоназаров

 Кумуш медаль:
-60 кг: Меҳрож Баҳромов

 Бронза медаль:
-67 кг: Оғабек Муқимов

Text to speech