Ру En O'z
25 Июль 2021 2127

Турсуной Раҳимова боксчи қизларимиз орасидаги тарихий натижани қайд этди

Токио-2020 Олимпиадасининг иккинчи кун дастурида бокс баҳсларига ҳам старт берилди. Куннинг биринчи жанги ҳамюртимиз Турсуной Раҳимова иштирокида кечди.

-51 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган вакилимиз польшалик Сандра Драбикка қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган баҳсда чиройли жанг ўтказган Раҳимова рақибаси устидан иродали ғалабага эришди.

Шу тариқа Раҳимова Олимпия ўйинларида ғалабага эришган илк боксчи қизимиз сифатида тарихга кирмоқда. Унинг кейинги босқичдаги рақибаси туркиялик Бусе Наз Чакироўғлу бўлади.

Text to speech