19 Июнь 2025
1163
Гимнастика афсонаси Оксана Чусовитина 50 ёшда!
Бугун ўзбек ва жаҳон гимнастикаси юлдузи, Барселона-1992 Олимпиадасининг олтин, Пекин-2008 Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби, жаҳон чемпионатларининг 3 та олтин, 4 каррадан кумуш ва бронза медаллари эгаси, Осиё ўйинларининг 2 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медали совриндори, 8 карра Олимпия ўйинлари иштирокчиси, “Ўзбекистон ифтихори”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвонлари, «Дўстлик», “Меҳнат шуҳрати” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари соҳиби Оксана Чусовитина юбилей туғилган кунини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Оксана Александровнани бугунги айём билан қутлаб, унга узоқ умр ва улкан муваффақиятлар тилайди.
