Ру En O'z
25 Июль 2021 2305

Ҳамюртларимизнинг узоқ кутилган ғалабасига Улуғбек Рашитов муаллифлик қилди

Бироз аввал таэквондо бўйича навбатдаги беллашувларга ҳам старт берилди. Унда ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов (-68 кг) ҳамюртларимизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги узоқ кутилган ғалабасига муаллифлик қилди.

Дастлабки саралаш босқичида ҳамюртимизга малилик Сейду Мофана рақиблик қилди. Муросасиз кечган жангда вакилимиз 38:17 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Ҳамюртимиз ярим финал йўлланмаси учун 3 карра жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг 2 карра совриндори жанубий кореялик Ли Дэ Хунга қарши даянга чиқади. Бўлажак баҳсда ҳам юртдошимизга омад тилаб қоламиз.

Text to speech