16 Июнь 2025 1039

Кун дайжести:

Таиланднинг Паттайя шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 18 ва 23 ёшли спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилди. Унда муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 17 та олтин, 11 та кумуш ва 6 та бронза, жами 34 та медаль билан ҳар икки йўналишда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Австриянинг Инсбурк шаҳрида таэквондо ВТ бўйича “Austrian Open” халқаро турнири ташкил этилди. Мазкур мусобақада қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза, жами 13 та медаль жамғарди. Ушбу натижа билан Павел Хан бошчилигидаги спортчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.

Бугун Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини Арслонбек Тожиев (-81 кг) ҳамда Маржона Нуруллоева (-63 кг) ҳимоя қилишади.

АҚШда футбол бўйича клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди. Мазкур мусобақада Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси сафида Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам иштирок этади. «Шаҳарликлар» дастлабки учрашувларини 18 июнь куни Марокашнинг «Видад» клубига қарши ўтказишади.

Text to speech