15 Июнь 2025
1013
Сафина Садуллаева Польшадаги халқаро турнирда ғалаба қозонди
Польшанинг Белосток шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро турнир ўтказилди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг тақвимидан ўрин олган бронза даражадаги мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Садуллаева иштирок этиб, олтин медалга сазовор бўлди. Баландликка сакраш дастурида қатнашган юртдошимиз 1.90 метр натижа билан мавсумдаги энг юқори натижасини кўрсатди.
Баландликка сакраш, аёллар:
Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) - 1.90 метр
Катерина Табашник (Украина) - 1.87
Виктория Миасо (Полша) - 1.84
