Ру En O'z
24 Июль 2021 1663

Гимнастикачимиз Расулжон Абдураҳимовнинг иштироки якунланди

Спорт гимнастикаси бўйича иштирок этган вакилимиз Расулжон Абдураҳимов ҳам Токио-2020 доирасида иштирокини якунлади. Ҳамюртимиз кўпкураш баҳсларида саралаш босқичида иштирок этди.

Абдураҳимов ўзининг севимли параллель тўсинда машқ қилиш йўналишида муваффақиятлироқ иштирок этди. Унда Абдураҳимов 14.733 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Бироқ бу финал йўлланмаси учун етарли бўлмади. Якунда 79.064 очко жамғарган гимнастикачимиз мусобақани 49-натижа билан тугатди. Қуйида унинг турли машқлар бўйича тўплаган очколарини маълум қиламиз:

Таяниб сакраш: 13.833
Параллель тўсин: 14.733
Турник: 13.033
Эркин машқ: 12.566
Спорт оти: 12.166
Ҳалқа: 12.733
Жами: 79.064

Text to speech