Ўзбекистон давлат спорт академияси ўз фаолиятини бошлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, юқори малакали спорт кадрларини тайёрлаш, янги авлод спортчи ва мураббийларини етиштириш орқали мамлакатимизнинг ушбу соҳадаги ютуқларини янада юқори босқичга олиб чиқиш, илмий-тадқиқот жараёнларини халқаро стандартлар асосида йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилди.
Академия 2025/2026 йилда ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишни бошлайди ва у давлат олий таълим муассасаси мақомига эга бўлади. Талабаларни қабул қилиш параметрлари Республикадаги бошқа олий таълим муассасалари учун белгилаган давлат буюртмаси доирасида амалга оширилади. Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг битирувчилари тўғридан тўғри иккинчи босқичга қабул қилинади.
Батафсил маълумотлар Ўзбекистон давлат спорт академиясининг расмий саҳифаларида эълон қилинади.
