Ру En O'z
24 Июль 2021 1519

Ёш полвонларимиз жаҳон чемпионатида 5 та медалга сазовор бўлишди

Айни кунларда Венгриянинг Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган ёш полвонларимиз ҳозирча 5 та медаль қўлга киритишди.

Эркин кураш бўйича -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Камронбек Қадамов барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди. -51 кгда курашган Нодирбек Жуманазаров эса кумуш медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, яна бир эркин курашчимиз Умиджон Искандаров (-45 кг), қизларимиз Элмекен Эсенбаева (-61 кг) ва Хуршида Касимова (-65 кг) бронза медалларига сазовор бўлишди. Ҳозирда юнон-курашчиларимиз медаллар учун курашни давом эттиришмоқда.

Text to speech