10 Июнь 2025
891
Футболчиларимиз саралаш босқичини йирик ғалаба билан якунлашди!
Муддатидан аввал жаҳон чемпионати масаласини ҳал қилган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш босқичини юқори нотада якунлади. Ўз майдонида Қатарга қарши баҳс олиб борган юртдошларимиз йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
ЖЧ-2026 саралаш босқичи
Ўзбекистон 3 – 0 Қатар
Голлар: А.Турғунбоев 28ʼ, Э.Шомуродов 86ʼ, И.Сергеев 90+2ʼ
