10 Июнь 2025 869

Боксчиларимиз “Eindhoven cup” турнирида 2 та олтин медални қўлга киритишди

Нидерландияда бокс бўйича “Eindhoven cup” турнири якунига етди. Хабар берганимиздек, мусобақада иштирок этган 3 нафар Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси чемпионлик учун рингга кўтарилди. Ҳамюртларимиздан Абдумалик Халоков (-60 кг) ва Тўрабек Ҳабибуллаев (-90 кг) финал жангларини муваффақиятли ўтказиб, олтин медалга эга чиқишди. Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-70 кг) эса турнирни кумуш медаль билан якунлади. Қайд этиш жоиз, мусобақа давомида ёрқин жанглари билан ажралиб турган Абдумалик Халоков “Турнирнинг энг яхши эркак боксчиси” деб топилди.

 Олтин медаль
-60 кг: Абдумалик Халоков
-90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев

 Кумуш медаль
-70 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев

Text to speech