9 Июнь 2025
920
Боксчиларимизнинг барчаси финалда
Нидерландияда ташкил этилаётган бокс бўйича “Eindhoven cup” турнирида финалчилар аниқланди. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси ярим финал баҳсини ўтказди ва уларнинг барчаси ғалаба қозониб, бугун ўтказиладиган ҳал қилувчи босқичга йўл олишди.
Ярим финал натижалари:
-60 кг: Абдумалик Халоков — Маҳмуд Ал Чабтун (Нидерландия) 5:0
-70 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Наби Исгандаров (Озарбайжон) 4:1
-90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев — Тўгамбай Сагиндик (Қозоғистон) 4;1
Бугун юртдошларимиз олтин медаллар учун қуйидаги рақибларига қарши рингга кўтарилишади:
-60 кг: Абдумалик Халоков — Жек Дриден (Англия)
-70 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Аблайхан Жуссупов (Қозоғистон)
-90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев — Кисс Милан (Венгрия)
