2 Июнь 2025
872
Сирдарёда таэквондо баҳслари якунланди
Маълум қилганимиздек, шу кунларда юртимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақалари ўтказилмоқда. Сирдарё вилоятида таэквондо WT бўйича минтақавий юқори савияда ташкил этилди. Унда ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар эндиликда вилоят босқичига тайёргарлик кўришади.






