1 Июнь 2025 1496

Боксчиларимиз “Thailand Open” турнирида биринчи бўлишди

Бангкок шаҳрида бокс бўйича “Thailand Open” халқаро мусобақаси ўз якунига етди. Бугун финал жангларида иштирок этган 9 нафар вакилимиздан 5 таси ғалаба қозониб, олтин медалга эга чиқди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси турнирда 5 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар:

 Олтин медаль:
-50 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
-55 кг: Фарёзбек Дўсматов
-85 кг: Нусратбек Тоҳиров
-48 кг: Фарзона Фозилова
-75 кг: Азиза Зокирова

 Кумуш медаль:
-70 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов
-75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов
-51 кг: Сабина Бобоқулова
-54 кг: Феруза Казакова

 Бронза медаль:
-60 кг: Мадияр Данияров
-80 кг: Самандар Жалолов
-90 кг: Элёрбек Жўрабоев
+90 кг: Абдураҳмон Рустамов
-57 кг: Нигина Ўктамова
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-70 кг: Ойша Тоирова

Text to speech