31 Май 2025 1073

Стол теннисчиларимиз “Youth Contender” турнирида яна икки медаль қўлга киритишди

Тошкентда ўтаётган стол тенниси бўйича “Youth Contender” турнирида навбатдаги йўналишларда ғолиблар аниқланди. Унда ҳамюртларимиз 1 тадан олтин ва кумуш медалларга эга чиқишди.

U15 ёш тоифасида малайзиялик Ҳонг Ан Ли билан жуфтлик ҳосил қилган ҳамюртимиз Аделина Ҳасанова олтин медални қўлга киритди. Бу унинг мусобақадаги иккинчи медали бўлди.

Шунингдек, U19 тоифасида йигитлар ўртасидаги микст дастурида Хуршид Аҳмедов ва Асел Эркебаева кумуш медаллар билан тақдирланишди.

Text to speech