30 Май 2025 1007

«Универcиада–2025» ғолиб ва совриндорлари тантанали тарзда тақдирланди

Бугун Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Универcиада–2025» спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришган ҳудудий жамоаларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ҳукумат вакиллари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги, шунингдек, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти, олий таълим муассасалари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Мусобақада ғалаба қозонган ва совриндор бўлган жамоаларга фахрий ёрлиқ, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди. Тақдирлаш маросимида спортчиларнинг фаоллиги, таълим муассасаларининг меҳнати ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасидаги жонбозликлари алоҳида эътироф этилди.

«Универcиада–2025» — ёшлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва юртимиз спорт салоҳиятини янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим майдонга айланди.

Text to speech