30 Май 2025
590
Терма жамоамиз “WTT Youth Contender” турнирида дастлабки олтин медални қўлга киритди
Пойтахтимизда ўтказилаётган стол тенниси бўйича “WTT Youth Contender” турнирида дастлабки ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. U13 ва U17 ёш тоифаларида кечган баҳсларда ёш спортчиларимиз 1 та олтин ва 4 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Олтин медалга U17 тоифасида иштирок этган Аружан Камалова сазовор бўлди. Юртдошимиз финал баҳсида эронлик Сетаеш Илуханидан устун келди.
Олтин медаль:
U17: Аружан Камалова
Бронза медаль:
U13: Элеанора Шириева
U13: Ҳусен Искандаров
U17: Аделина Ҳасанова
U17: Диёрбек Дилшодов