29 Май 2025
676
16 нафар боксчимиз “Thailand Open” турнирининг ярим финалига етиб келди
Бангкок шаҳрида ўтаётган бокс бўйича “Thailand Open” мусобақаси ҳал қилувчи босқичга кирди. Бугундан мусобақанинг ярим финал жангларига навбат берилади. Мазкур босқичга Ўзбекистон терма жамоасининг 16 нафар вакили етиб келган бўлиб, кун давомида уларнинг 7 таси финал йўлланмаси учун жанг қилади. Жуфтликлар билан танишинг:
-48 кг: Фарзона Фозилова — Олга Шалимова (Украина)
-54 кг: Феруза Казакова — Аписада Тантава (Халқаро бокс ассоциацияси)
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова — Лиу Янг (Хитой)
-55 кг: Фарёзбек Дўсматов — Ислам Торобаев (Қирғизистон)
-90 кг: Элёрбек Жўрабоев — Наман Танвар (Ҳиндистон)
-51 кг: Сабина Бобоқулова — Маринчук Ярослава (Украина)
+90 кг: Абдураҳмон Рустамов — Гилл Аншул (Ҳиндистон)