28 Май 2025
747
Тошкентда стол тенниси бўйича халқаро мусобақа бошланди
Бугун пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” мажмуасида стол тенниси бўйича “WTT Youth Contender” мусобақаси бошланди. 31 майга қадар давом этадиган турнирда 16 мамлакатдан 300 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боради. Дастурга кўра, биринчи кун 5 ёш тоифасида (U11, U13, U15, U17 ва U19) дастлабки саралаш беллашувлари ўтказилмоқда.