28 Май 2025 1639

Шахсий рекордини янгилаган Жонбиби Ҳукмова Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Корея Республикасининг Гуми шаҳрида ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медалга сазовор бўлди. Бугун аёллар ўртасида кечган 400 метрга югуриш баҳсида ҳамюртимиз Жонбиби Ҳукмова бронза медалига эга чиқди.

Саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган ҳамюртимиз финалда 52.79 сония қайд этиб, учинчи бўлиб маррага етиб келди. Қайд этиш жоиз, бу билан Ҳукмова шахсий рекордини ҳам янгилашга эришди.

400 метр, Осиё чемпионати
1. Накано Матсумото (Япония) – 52.17
2. Рупал Рупал (Ҳиндистон) – 52.68
3. Жонбиби Ҳукмова (Ўзбекистон) – 52.79

Text to speech