27 Май 2025
952
Шарифа Давронова Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
Корея Республикасининг Гуми шаҳрида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига дастлабки медаль ёзилди.
Аёллар ўртасида уч ҳатлаб сакраш дастурида қатнашган ҳамюртимиз Шарифа Давронова кумуш медалга сазовор бўлди. Юртдошимиз мусобақада 13.74 метр натижа қайд этишга эришди.
Уч ҳатлаб сакраш, Осиё чемпионати
1. Ли Йи (Хитой) – 13.80 метр
2. Шарифа Давронова (Ўзбекистон) – 13.74
3. Марико Маримото (Япония) – 13.65