26 Май 2025
1010
МОҚ раҳбарияти ўзбек футболи фидойиси Аваз Азизхўжаевга Қўмитанинг эсдалик медалини топширди
Ўзбек футболи ривожига улкан ҳисса қўшган мутахассис, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти маслаҳатчиси Аваз Азизхўжаев 75 ёшни қарши олди. Бугун ЎФАда юбилей айёмни қарши олган А.Азизхўжаевни қутлаш учун кўплаб мутахассислар жам бўлишди.
Шу жумладан, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ва Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов ҳам ЎФАга ташриф буюриб, ҳаётининг катта қисмини футболимиз истиқболига бахшида этган Аваз Азизхўжаевни юбилей айём билан муборакбод этишди.
Адҳам Икрамов Аваз Аббасовичга “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонини, Отабек Умаров эса МОҚнинг эсдалик медалини топширдилар.