26 Май 2025 1038

Кун дайжести:

Дзюдочиларимиз ёшлар тоифасида ҳам биринчи бўлишди
Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги якунланди. Ўсмирлар тоифасида бўлгани каби У20 терма жамоамиз ҳам беллашувларда муносиб иштирок этиб, 9 та олтин, 9 та кумуш ва 14 та бронза медалларига сазовор бўлганча умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Муҳаммад Жалуд ИВФ Президенти этиб қайта сайланди
Саудия Арабистонида Халқаро оғир атлетика федерациясининг (IWF) ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда ташкилотнинг амалдаги раҳбари Муҳаммад Жалуд яна бир бор IWF Президенти этиб сайланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирининг ўринбосари, мамлакат оғир атлетика федерация раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ИВФ Ижроқўм аъзоси бўлди.

Футболчиларимиз жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олишди
Жорий йилнинг ноябрь ойида Қатарда ўтадиган футбол бўйича U17 жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Осиё қитъасидан чемпион сифатида қатнашадиган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Парагвай, Ирландия ва Панама жамоалари билан «J» гуруҳидан ўрин олди.

Самарқанд триатлон бўйича Жаҳон кубоги босқичини қабул қилди
Самарқанд шаҳрида триатлон бўйича Жаҳон кубоги босқичи ташкил этилди. Дунёнинг 35 мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам юқори натижаларни қайд этишди.

Text to speech