25 Май 2025 1512

Ёш атлетларимиз учун “Орзулар паради” ташкил этилди

Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳар бир ёш спортчининг орзуси. Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўқувчиларни ушбу мақсад сари ҳаракат қилишлари учун илҳом берувчи “Орзулар паради” тадбири ташкил этилди.

Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Спорт вазирлиги ва спорт таълими тизими вакиллари, шунингдек, бокс бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Абдумалик Халоков иштирок этди.

Тадбирда О.Касимов ҳамда А.Халоков Олимпиада шукуҳи, унда иштирок этиб, Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш ҳар бир спортчи учун улкан орзу ва шараф экани ҳақида тўхталиб ўтишди.

Тадбир доирасида спорт бўлимларининг паради, тақдирлаш маросими ва ёш атлетлар учун байрам дастури ташкил этилди.

Text to speech