24 Май 2025 1568

Ўсмир дзюдочиларимиз Осиё кубогида биринчи бўлишди

Шу кунларда пойтахтимиз дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё кубогига мезбонлик қилмоқда. Айни пайтга келиб, 8 мамлакатдан ташриф буюрган мусобақада ўсмирлар ўртасидаги беллашувлар ниҳоясига етди.

Баҳслар якунига кўра Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 10 та олтин, 10 та кумуш ва 18 та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. «Алпомиш» муз саройида кечаётган мусобақада бугундан ёшлар тоифасидаги беллашувларга старт берилади.

Text to speech