21 Май 2025 1516

Тошкентда сузиш бўйича халқаро турнир ўтказилмоқда

Шу кунларда Тошкент сузиш бўйича I Марказий Осиё очиқ чемпионатига мезбонлик қилмоқда. 23 майга қадар давом этадиган мусобақада 5 мамлакат вакиллари ғолиблик учун баҳс олиб боришяпти.

Ортда қолган кун Касаба уюшмалари федерациясига қарашли “Сув спорти саройи”да турнирнинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Унда ҳукумат вакиллари ва жамоат арбоблари, шунингдек, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳам иштирок этди.

Тадбирдан сўнг кун дастуридан ўрин олган финал беллашувларига старт берилди. Қизиқарли баҳсларда Элдор Усмонов, Анастасия Зелинская каби терма жамоамиз етакчилари ўз масофаларида олтин медалларни қўлга киритишди.

Text to speech