Кун дайжести
Бадиий гимнастикачиларимиз Осиё чемпионатида 20 та медаль қўлга киритишди
16-18 май кунлари Цингапурда бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Қизиқарли беллашувлар якунида Ўзбекистон терма жамоаси 8 та олтин, 7 та кумуш ва 5 та бронза жами 20 та медаль қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Стол теннисчиларимиз жаҳон чемпионатида қатнашишди
Шу кунларда Қатарда стол тенниси бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Марҳабо Магдиева ҳамда Асель Эркебаева иштирок этишди. Жуфтлик дастурида қатнашган ҳамюртларимиз илк босқичда ҳиндистонлик рақибларига 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди ва мусобақадаги иштирокларини якунлашди.
“Сув париси” халқаро турнири якунланди
Тошкентда синхрон сузиш бўйича “Сув париси” I Марказий Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди. 6 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ўртасидаги беллашувлар U12, U15 ва катталар ўртасидаги ташкил этилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этишди.