19 Май 2025 1183

“Алпомиш ва Барчиной” халқаро турнирида ғолиблар аниқланди

Тошкентда камондан отиш бўйича 8 мамлакатдан ташриф буюрган 100 нафардан ортиқ спортчи иштирокидаги “Алпомиш ва Барчиной” III халқаро мусобақаси якунланди.

Дастурга кўра, бугун мусобақанинг финал беллашувлари ва тақдирлаш маросими ўтказилди. Мазкур жараёнда Миллий гвардия қўмондонлиги, Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти иштирок этди.

Тақдирлаш маросими давомида расмийлар спортчиларимизни эришган муваффақиятлари билан қутлаб, бу каби мусобақалар ушбу спорт турини мамлакатимизда оммалаштириш йўлида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди ва атлетларимизга келгуси мусобақаларда ҳам омад тилашди.

Мусобақада терма жамоамиз вакиллари юқори натижалари билан ажралиб туришди. Якунда ҳамюртларимиз 4 та олтин ва 1 та кумуш медалларига сазовор бўлдилар.

Text to speech