18 Май 2025
928
Баҳрайн Осиё ёшлар ўйинларини қабул қилишга шайланмоқда
Баҳрайнда III Осиё ёшлар ўйинларига тайёргарлик жараёнларига бағишланган делегация аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон МОҚ вакиллари ҳам иштирок этиб, бўлажак мусобақалар билан боғлиқ муҳим масалалар билан танишишди.
Тадбир давомида ташкилий қўмита вакиллари Ўйинлар дастури ва тақвими, шунингдек, мусобақалар ўтказиладиган спорт иншоотлари ҳақида батафсил маълумот тақдим этди. Учрашувда инфратузилма ҳолати, спортчиларга яратилаётган шароитлар ва логистика масалалари ҳам муҳокама марказида бўлди.
Маълумот учун, ИИИ Осиё ёшлар ўйинлари жорий йилнинг 22–31 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.