17 Май 2025 1036

Боксчиларимиз Жаҳон кубогида биринчи ўринни эгаллашди

Польшада бокс бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи ўз якунига етди. Бугун ўтказилган финал жангларининг барчасида йигитларимиз ғалаба қозониб, 6 та олтин медалга сазовор бўлишди. Еттинчи финалчимиз Хуморабону Мамажонова эса кумуш медали билан тақдирланди. Ғолиб ва совриндорлар:

 Олтин медаль:
-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев
-85 кг: Акмалжон Исроилов
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров

 Кумуш медаль:
-57 кг: Хуморабону Мамажонова

 Бронза медаль:
-60 кг: Самандар Олимов
-70 кг: Ғофуржон Тоҳиров

Якунда 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.

Таққослаш учун, жамоамизнинг Бразилияда ўтган дастлабки босқичда жамғарган олтин медаллари 5 тани ташкил этган эди.

Text to speech