16 Май 2025
775
Сув-мотор спорти йўналишида халқаро ҳамкорлик кўриб чиқилди
Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига “H2O Management Ltd.” компанияси ҳамда Россия сув-моторли спорт турлари федерацияси раҳбарияти ташриф буюрди. Меҳмонларни Спорт вазири Адҳам Икрамов ва МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов кутиб олишди.
Учрашув давомида мамлакатимизда сув-мотор спорти ва аквабайк йўналишларини ривожлантириш, ушбу спорт турлари бўйича халқаро мусобақаларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Қайд этиш жоизки, “H2O Management Ltd.” компанияси ушбу йўналишда йирик халқаро мусобақаларни ташкил этиш ва бошқаришда катта тажрибага эга. Бу каби ҳамкорлик Ўзбекистонда мазкур йўналишнинг янги босқичга чиқишига хизмат қилиши кутилмоқда.