15 Май 2025 916

Оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатини 12 та медаль билан якунлашди

Хитойнинг Жиангшан шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ўз якунида етди. Мусобақанинг сўнгги кунида энг оғир вазн тоифаларидаги беллашувлар ташкил этилди.

+109 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда ҳамюртимиз Амир Абдуллаев даст кўтариш машқида 182 кг натижа қайд этиб, бронза медалига сазовор бўлди. Шу тариқа, терма жамоамизнинг мазкур мусобақада жамғарган медаллари 3 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронзага етди. Аҳамиятлиси, ушбу натижа билан атлетларимиз умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллашди.

Text to speech