14 Май 2025 1219

Бокс бўйича Жаҳон кубогида кучлилар сараланмоқда

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Польшада ўтказилаётган Жаҳон кубогида иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Айни пайтга келиб, мусобақа ҳал қилувчи жараёнга келди.

Бугун терма жамоамизнинг 5 нафар аъзоси рингга кўтарилади. Юртдошларимиздан Жавоҳир Умматалиев ва Акмал Исроилов ярим финал жангини ўтказса, яна 3 боксчимиз чорак финал доирасида баҳс олиб боради. Жуфтликлар билан танишинг:

-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Кори Жонс (Уэльс)
-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Осаноу Хансен (Германия)
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Кау Белини (Бразилия)
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Уильям Чолов (Болгария)
-85 кг: Акмалжон Исроилов - Самет Эрсой (Туркия)

Text to speech