Ру En O'z
23 Июль 2021 1404

Чавандозларимиз Россияда муваффақият қозонишди

Москвадаги “Maxima stables” от спорти клубида конкур бўйича Евросиё чемпионати доирасидан ўрин олган навбатдаги мусобақа бўлиб ўтди. Унда иштирок этган чавандозларимиз бир қатор совринли ўринларни эгаллашди.

CSI-CH йўналишида, баландлиги 110 см бўлган тўсиқлардан ўтиш баҳсида ёш ҳамюртимиз Бобуржон Валижонов иккинчи натижани қайд этиб, кумуш медаль билан тақдирланди. CSI2* йўналишининг, 120 см баландликдаги тўсиқлар дастурида эса “Клара” тулпорида қатнашган Нуржан Туякбаев ҳам шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.

“Номеро Уно Рафаэль” тулпорида иштирок этган Умид Камилов CSI2* йўналишида 135 см баландликдаги машқларда энг яхши натижани қайд этди ва олтин медалга сазовор бўлди. Баландлиги 130 см бўлган тўсиқлардан ўтиш баҳсида эса Нуржан Туякбаев ҳам “Камита” тулпорида терма жамоамиз ҳисобига яна бир олтин медални тақдим қилди.

Text to speech