13 Май 2025
1073
Лазизбек Мулложоновни табриклаймиз!
Бугун бокс бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари ва Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори, “Келажак бунёдкори” медали ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Лазизбек Мулложонов туғилган кунини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчимизни бугунги айём билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.
