12 Май 2025 502

Кун дайжести

Кувайтда ООКнинг Бош Ассамблеяси ўтказилади
Бугун Кувайтда Осиё Олимпия Кенгашининг (ООК) 45-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтади. Мазкур тадбирда Ўзбекистон номидан МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этади. Кеча Бош Ассамблея олдидан “Ягона Осиё” маданий тадбири ўтказилиб, унда Абдуҳошим Исмоилов бошчилигидаги санъаткорлар ва «Тумор» рақс ансамбли юртимизнинг бой меросини намойиш этишди. Мазкур тадбирда ХОҚ Президенти Томас Бах ҳам қатнашди.

 Ёш таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатида
Шу кунларда БААнинг Фужайра шаҳри таэквондо ВТ бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақанинг илк кунида ҳамюртимиз Султонбек Набиев -37 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Бугун 4 нафар юртдошимиз медаллар учун даянга чиқишади.

 Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Хитой етакчиликни бермаяпти
Хитойнинг Жианшанг шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Айни пайтгача ўтган баҳсларда спортчимиз Ҳусинбой Матрасулов -67 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлган. Медаллар жамғариш бўйича етакчилик қилаётган Хитой термаси ҳисобида эса 13 та олтин, 6 та кумуш ва 7 та бронза медаллари мавжуд. Бугун атлетимиз Ҳайитбой Абдушукуров -81 кг вазн тоифасида медаллар учун курашади.

 «Рома» ва Элдор Шомуродов «Аталанта»га қарши
Бугун футбол бўйича Италия «А» сериясининг 36-тур учрашувлари якунланади. Марказий ўйинда 68 очко билан 3-ўринни эгаллаб турган «Аталанта» ўз майдонида 63 очко жамғариб, Европа чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган «Рома»ни қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади.

Text to speech