11 Май 2025
593
Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё чемпионатида олтита медални қўлга киритишди
8-10 май кунлари Хитойнинг Нанчанг шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 3 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди. Шоҳсупага кўтарилган ҳамюртларимиз ва уларнинг дастурлари:
Кумуш медаль:
С2 1000 метр: Муҳаммадали Мирисманов, Диёрбек Маматқулов
С1 500 метр: Муҳаммадали Мирисманов
К1 500 метр: Арина Танатмишева
Бронза медаль:
С2 500 метр: Камолиддин Раҳматуллаев, Азимжон Сотиболдиев
К1 1000 метр: Олександр Зарубин
С2х 500 метр (микс): Камолиддин Раҳматуллаев, Зарина Рустамова