10 Май 2025
656
Таэквондочимиз Султонбек Набиев кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди
Бугун БААнинг Фужайра шаҳрида таэквондо WT бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақанинг илк кунидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга сазовор бўлди.
-37 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда Султонбек Набиев барча рақибларини мағлуб этиб, жаҳон чемпионлигига эришди. Иқтидорли ҳамюртимиз финал жангида сербиялик рақибидан устун келди.