10 Май 2025 516

Оғир атлетикачиларимиз қитъа биринчилигини бронза медали билан бошлашди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитойда ўтаётган Осиё чемпионатида дастлабки медалга сазовор бўлди. -67 кг вазн тоифасида иштирок этган Ҳусинбой Матрасулов бронза медалини қўлга киритди.

Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида 140 кг билан учинчи натижани қайд этди. Афсуски, силтаб кўтариш (165 кг) ва икки кураш (305 кг) бўйича унга бироз омад етишмади ва атлетимиз умумий ҳисобда тўртинчи бўлиб мусобақани якунлади.

Text to speech