10 Май 2025
657
Тошкент таэквондо бўйича яна бир халқаро йиғинга мезбонлик қилмоқда
Шу кунларда таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда яна бир халқаро ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. 16 майга қадар давом этадиган машғулотлар Хитой ва Бразилия терма жамоалари билан ташкил этилган.
Ҳар икки меҳмон жамоа таркибида Олимпиада ҳамда жаҳон чемпионатларининг ғолиб ва совриндорларини учратиш мумкин. Йиғин давомида спортчиларимиз тажриба алмашиб, ўз маҳоратларини оширишмоқда.