9 Май 2025 485

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни!

Ҳурматли юртдошлар!

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Сизларни 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни билан самимий табриклайди!

Бу муқаддас сана – Ватан ҳимояси йўлида жон фидо қилган қаҳрамонларимиз хотирасига бўлган чуқур эҳтиром ва бугунги тинч ҳаётимиз учун миннатдорлик ифодасидир. Биз уларнинг жасорати ва фидойилигини ҳамиша юрагимизда ардоқлаймиз.

Ёш авлод ва спортчиларимиз орасида ватанпарварлик, жасорат ва ватанга садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш – олий бурчимиздир. Қаҳрамонлар хотираси абадийдир!

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Text to speech